0

Тошкент халқаро кинофестивалининг "Жаҳон киноси кунлари" дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг "Ҳаёт варақалари" фильми бошлаб беради

Мамлакатимизда “Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивали бошланди. Ушбу кинофестивалда бир гуруҳ эронлик киноижодкорлар ҳам иштирок этмоқда.

Тошкент халқаро кинофестивалининг "Жаҳон киноси кунлари" дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг "Ҳаёт варақалари" фильми бошлаб беради

 

 

“Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтаётган кинофестиваль доирасида 14 мамлакат вакиллари иштирокида “Жаҳон киноси кунлари”ни ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу тадбирда эронлик киноижодкорларнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

 

Бу йилги Тошкент кинофестивалига ташриф буюрган эронликлар делегацияси таркибидан А.Тобииш, Мирза Абулфазл Аттар, Мухаммад Мехди Асғарпур, Иброҳим Мухторий, Ҳамидризо Қутбий, Алиризо Шоҳрухий, Ҳамид Теҳроний, Али Ғавитон каби таниқли киноижодкорлар ўрин олган. Улар Тошкент, Жиззах, Самарқанд шаҳарларида ўз ижод намуналарини намойиш этади.

 

Кинофестивалнинг “Жаҳон киноси кунлари” дастуридан ўрин олган “Эрон киноси кунлари”нинг очилиши маросими 29 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар театри биносида бўлиб ўтади.

 

Эронлик машҳур режиссёр Иброҳим Мухторийнинг “Ҳаёт варақлари”(2017) фильми кинофестивалнинг “Жаҳон киноси кунлари” дастурини бошлаб беради.

 

30 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлари театри биносида бўлиб ўтадиган Эрон киноси кунларида режиссёр Мазиёр Мирийнинг “Сара ва Саида” (2017) ҳамда яна бир машҳур эрон режиссёри Абулфазл Жалилининг “Тунги поезд” фильмлари намойиш бўлиб ўтади.

 

30 сентябрь куни эронлик меҳмонлар Жиззах шаҳрида бўлади. Фильм намойишидан олдин киноижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Cўнгра Эроннинг машҳур филъмларидан бири “Суҳробнинг орзулари” бадиий филъми намойиш қилинади. Ушбу филъм режиссёри — Али Ғавитон.

 

1 октябрь куни меҳмонлар Самарқандга бўлади. Самарқанддаги “Ёшлар маркази”да эронлик кино усталари билан учрашув бўлиб ўтади. Бу ерда “Мерос”(2020), “Оналик” (2017) ҳамда “Диапазон” бадиий фильмлари намойиш этилади.

 

2 октябрь куни эса эронлик киноижодкорлар Тошкент шаҳрига қайтиб келади. Меҳмонлар “Жаҳон киноси кунлари”нинг ёпилиш маросимида қатнашади. Шунингдек, “Renaissance Hall” киноконцерт залида ўтадиган XIII Халқаро Тошкент кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросимида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Бундан аввал Октай Кайнаржа янги Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини айтгани, Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкент халқаро кинофестивалининг "Жаҳон киноси кунлари" дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг "Ҳаёт варақалари" фильми бошлаб беради