Ўзбекистон

Ўзбекистонга Раж Капур бюсти тақдим этилди

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалига Ҳиндистон делегацияси ташриф буюрди. Кеча пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу концерт ташкил этилди.

Ўзбекистонга Раж Капур бюсти тақдим этилди

 

 

Қайд этилишича, саҳнага Ҳиндистон делегациясида юртимизга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб, ўз таассуротларини ўртоқлашишди.  

 

 

Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ҳинд актёри Рандҳир Капур бошчилигида афсонавий ҳинд киноюлдузи Раж Капурнинг бюсти олиб чиқилди. Мазкур бюст Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида тақдим этилди. 

 

 

Сўнг ўзбек ва ҳинд миллий куй-қўшиқлари билан рақслари ижро этилди. Айниқса, Митҳун Чакрабортининг рақси барчага манзур бўлди. 

 

Таъкидланишича, ҳинд  киноси нафақат Осиё, балки балки дунё киносаноатида ҳам алоҳида ўтин тутади. Ҳиндистон кино экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу ерда бир йилда ўртача мингдан ортиқ  фильмлар суратга олинади ва дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида намойиш этилади.

 

 

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳинд киноюлдузлари томонидан маҳорат дарслари, ижодий учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

 


 

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK в“O‘zbekneftgaz”.

 

Ҳамкор ҳомийлар:  “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ Ўзбекистон кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришилгани, Турк ва ҳинд киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилгани, Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюргани ҳамда  туркиялик киноижодкор Эркан Колçак Кöстeндiл ҳам юртимизга келиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Жиззахда МИБ орқали бир оила яраштирилди

Шу тариқа алимент иши ярашув билан якунланган.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб машина хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 10 млн қарзи бўлган.

custom img

Тошкент аэропортида каннабис мойини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Яна бир ҳолатда Тошкент туманида ҳаракатланаётган “Damas”дан 12 992 дона “Сибутрамин” моддаси бўлган кофе маҳсулоти аниқланган.

custom img

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Қўмита савдо нуқталарида ўқув қуролларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш муҳимлигини билдирди.

custom img

Тошкент вилоятида Cobalt Spark'ни йўлдан чиқариб юборди: ота ва ўғил ҳалок бўлди

Ҳодиса жойидан қочган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган шахс жаримага тортилди

Қоидабузар ўз қилмиши учун узр сўраган.

custom img

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда.

custom img

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"