Ўзбекистон

Турк ва ҳинд киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида турк киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилди.

Турк ва ҳинд киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилди

 

 

Ушбу кечада таниқли турк киноюлдузлари Ўзжан Дениз, Мелиса Памук, Сефа Зенген, Дилан Дениз каби туркиялик актёр ва актрисалар иштирок этишди. Ташриф буюрган меҳмонларга ўзбек ва турк маданияти акс этган концерт дастури тақдим этилди.

 

Шунингдек, пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу-концерт  ҳам ташкил этилган. 

 

Саҳнага Ҳиндистон делегациясида юртимизга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб ўз таассуротларини ўртоқлашишди. 

 

Агентликнинг бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ҳинд актёри Рандҳир Капур бошчилигида афсонавий ҳинд киноюлдузи Раж Капурнинг бюсти олиб чиқилди. Мазкур бюст Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида тақдим этилди.

 

Ижодий кеча "Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари" доирасида ташкил этилган бўлиб, фестиваль доирасида яна Россия, Ҳиндистон каби бир нечта давлатларнинг ҳам кино кунларига старт берилди.

 

Аввалроқ Ўзбекистон кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришилди. Шунингдек, Никита Михалков ОАВ вакиллари билан учрашди ҳамда италиялик Франко Неро кино ҳақидаги ўз фикрларини айтганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Жиззахда МИБ орқали бир оила яраштирилди

Шу тариқа алимент иши ярашув билан якунланган.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб машина хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 10 млн қарзи бўлган.

custom img

Тошкент аэропортида каннабис мойини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Яна бир ҳолатда Тошкент туманида ҳаракатланаётган “Damas”дан 12 992 дона “Сибутрамин” моддаси бўлган кофе маҳсулоти аниқланган.

custom img

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Қўмита савдо нуқталарида ўқув қуролларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш муҳимлигини билдирди.

custom img

Тошкент вилоятида Cobalt Spark'ни йўлдан чиқариб юборди: ота ва ўғил ҳалок бўлди

Ҳодиса жойидан қочган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган шахс жаримага тортилди

Қоидабузар ўз қилмиши учун узр сўраган.

custom img

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда.

custom img

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"