Жаҳон

Депутат вазирлик биноси яқинида автоматдан 20 та ўқ узди

Абхазия парламенти депутати Алмасхон Ардзинба 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси республика Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида ноқонуний равишда эга бўлган “Калашников” автоматидан ўқ узди, дея хабар берди департамент матбуот хизмати.

Депутат вазирлик биноси яқинида автоматдан 20 та ўқ узди

 

 

Аниқлик киритилишича, депутат Ардзинба Ички ишлар вазирлиги биносига хизмат машинасида  келган. Ноқонуний равишда олинган ва сақланаётган ўқотар қуролдан осмонга қарата 20 марта ўқ узган. Вазирлик биноси олдида ҳақоратли сўзлар билан бақириб, шовқин кўтарган.

 

Соқчилар бинога кириш дарвозаси атрофидаги воқеа жойини кўздан кечириш чоғида 20 та бўш ўқ гильзасини топди.

 

Шунингдек, пайшанба куни яна бир парламент депутати Гарри Кокая Абхазия ва Жанубий Осетия президентлари Аслан Бжания ва Анатолий Бибилов 1992-1993 йиллардаги Грузия-Абхазия уруши ғалабаси ва мустақиллик кунини нишонлаётган ресторан жойлашган Сухум соҳилида тўппончадан ўқ отди. Кокая воқеа жойига етиб келган полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Пермь давлат университетида собиқ талаба 8 кишини ўлдиргани, Германияда мижоз 20 ёшли ёқилғи қуйиш шахобчаси кассирини ниқоб тақишини талаб қилгани учун отиб ўлдиргани ҳамда Кобулда ҳавога ўқ узиш оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Депутат вазирлик биноси яқинида автоматдан 20 та ўқ узди | Zamon.uz