Ўзбекистон

Жерар Депардье: "Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ"

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивалида 1 октябрь куни «Ўзбекфильм» биносида таниқли француз актёри Жерар Депардье билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Жерар Депардье: "Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ"

 

 

Учрашувда актёр ўзининг болалик даври ҳақида сўзлаб берди, фильмларни суратга олиш вақтидаги ҳикоялар ва кино соҳасининг келажаги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

 

"Балки менда ўзбек қони бордир, чунки мен Ўзбекистон тарихига жуда қизиқаман. Шунинг учун мен Ўзбекистонда фильм суратга олишга қарор қилдим". Таъкидлаш жоизки, Жерар Депардье Ўзбекистон маданияти элчиси ҳисобланади.

 

Машҳур актёр Ўзбекистонга аввал ҳам келганини айтиб ўтди ва ўзининг илиқ хотиралари билан ўртоқлашди, шунингдек, кинофестивалга таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

 

"Ўзбекистон ҳукуматининг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Кўриб турибмизки, ўзбек кинематографиясининг келажаги сифатида ёшларга катта эътибор қаратилмоқда", — дея қўшимча қилди Депардье.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали муносабати билан юртимизга француз актёри Жерар Депардье ташриф буюрганди.

 

 Бундан аввалроқ “Ўзбекфильм” киноконцернида россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган "Девятаев" бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилингани, "Danmon Group" компанияси билан келишув имзолангани, шунингдек, “Кино 5 кунда” танловида суратга олинган фильмлар намойиш этилиши, Ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб борувчи юқори сифатли фильмлар ва сериаллар намойиш этиладиган онлайн кинотеатр яратилгани, бундан ташқари, “Меҳр” операциясига бағишланган фильм премьераси бўлиб ўтгани, Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбек қизи ҳақидаги фильм намойиши ҳамда Тошкент халқаро кинофестивалининг “Жаҳон киноси кунлари” дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг “Ҳаёт варақлари” фильми бошлаб бериши ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жерар Депардье: "Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ" | Zamon.uz