Ўзбекистон

Ҳарбий хизматга чақирилишда бўлган янгиликлардан хабардормисиз?

Шу йилнинг 30 сентябрь куни Президент томонидан  “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун имзоланди.

Ҳарбий хизматга чақирилишда бўлган янгиликлардан хабардормисиз?

 

 

Қонунга мувофиқ энди сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўтган фуқаролар ойлик ҳарбий йиғинларни ўтаганларидан сўнг Қуролли Кучлар резервига ўтказилиши белгиланди. Бундан олдин бу тартиб бошқача, яъни ойлик ҳарбий ҳизматни ўтаганлар фақат 27 ёшга тўлгандан кейин Қуролли Кучлар резервига ўтказилар эди.

 

Шунингдек, чақирув участкаларида қайд этиш ишлари фуқаронинг умумий ўрта, ўрта махсус ёки бошланғич профессионал таълим муассасаларидаги охирги ўқиш йилининг октябрь-ноябрь ойларида амалга оширилиши белгиланди. Аввалги ҳужжатда бу охирги ўқиш йилининг апрель — май ойларида амалга ошириларди.

 

Меҳнатга қобилиятсиз, яъни нафақада ёки ногирон бўлган ёхуд ота-онанинг ёлғиз ўғли бўлиб, уларни боқиши лозим бўлган вазият мавжуд бўлса, шунингдек, меҳнатга лаёқатли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса, унда муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаслиги белгиланган эди.

 

Эндиликда ушбу чақирилувчилар ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розиликлари билан муддатини кечиктирмасдан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.

 

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг, олий таълим муассасалари курсантларининг, ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўтаётганларнинг моддий жавобгарлиги ҳам белгиланди.

 

Бунда улар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан 3 йил ичида моддий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Етказилган зарарларга моддий ва пул маблағларининг талон-торож қилиниши, камомади, беҳуда сарфланиши, йўқотилиши, йўқ қилиниши, шикастлантирлиши, ишдан чиқарилиши ҳамда улардан қонунга хилоф равишда фойдаланилиши каби ҳолатлар киради.

 

Бундан аввал Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяга ўқишга юборилиши, Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада янги самолётни синовдан ўтказгани ҳамда Меҳрибонлик уйлари Миллий гвардияга бириктирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.