Мен террорчилар билан гаплашмайман — украиналик дипломат россиялик журналистларга
Украина дипломати россиялик журналистларни "террорчилар" деб атади. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.


Украина ташқи ишлар вазирлиги халқаро хавфсизлик департаменти директори Владимир Лакомов БМТда “Риа Новости” журналисти берган саволга “Мен террорчилар билан гаплашмайман, айниқса, тарғиботчи террорчилар билан”, – деб жавоб берган.
У барча россиялик журналистларни террорчи деб ҳисоблашини ҳам қўшимча қилган. Шундан сўнг журналистлар Лакомовга яна савол беришга ҳаракат қилган, аммо у бинони тарк этган.
БМТ Бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик ҳолатга муносабат билдириб, “Аъзо давлатлар ва делегатлар ўзларига берилган саволга қай тарзда жавоб беришни ўзи ҳал қилади”, –– деган.
Бундан аввал Туркия Украина ва Грузиянинг НАТОга интилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ Украина ҳарбий-ҳаво кучлари учун авиация қурилмалари сотиб олиб бериши хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







