Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Стокголмдаги Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номини эълон қилди.

Мукофот америкалик олимлар, жумладан, Девид Кардга "меҳнат иқтисодиётига эмпирик ҳисса қўшгани учун", Жошуа Ангрист ва Гвидо Имбенсга "сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишда услубий ҳиссаси учун" берилди.
Қайд этилишича, 2021 йилги лауреатлар ижоди ижтимоий фанлар бўйича эмпирик тадқиқотларда инқилоб қилди. Кард минимал иш ҳақи, иммиграция ва таълимнинг меҳнат бозорига таъсирини таҳлил қилди.
Ангрист ва Имбенс тажрибадан қандай сабабий хулосалар чиқариш мумкинлигини кўриб чиқишди: улар томонидан ишлаб чиқилган усуллар эмпирик кузатиш маълумотлари билан ишлайдиган тадқиқотчилар томонидан қабул қилинган.
Маълумот учун, ўтган йили бу йўналишдаги мукофот америкалик олимлар Пол Милгром ва Роберт Уилсонга "аукционлар назариясини такомиллаштириш ва янги аукцион форматларини ихтиро қилгани учун" берилганди.
Аввалроқ журналистлар Нобел мукофоти билан тақдирлангани, Жоржио Паризи, Клаус Ҳасселман ва Сюкуро Манабе физика бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндорлари деб эълон қилингани ҳамда Нобел мукофоти совриндорлари бу йил ҳам уйларида тақдирланиши ҳақида хабар берилганди.







