Ўзбекистон

Сенат раиси Ўзбекистон қизларини байрам билан табриклади

Бугун, 11 октябрь —  Халқаро қизлар куни бутун дунёда нишонланмоқда.

Сенат раиси Ўзбекистон қизларини байрам билан табриклади

 

 

 Сана муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали табрик йўллади.

 

"Қизлар учун барча зарур шароитларни яратиб, биз дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган янги авлод етакчи хотин-қизларини тарбиялаймиз! 

Ва бугунги кунда бизнинг саъй-ҳаракатларимиз ҳамда интилишларимиз барча қизларимиз соғлом ва ҳимояланган, муносиб таълим олиб, бандлиги таъминланган, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўладиган дунёни яратишга қаратилган.

Ҳаммамиз Ўзбекистонимизнинг жондан азиз қизалоқларини бахтли кўришни истаймиз. Қизларимизнинг фаровон келажаги учун барчангизни янада масъулиятлироқ бўлишга чақириб қоламан!" — дея ёзиб қолдирган Сенат раиси.

 

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь  — “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу сана ҳар йили жаҳон бўйлаб турли давлатларда қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда. Бу муаммоларга мажбурий никоҳ, уларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишларини таъминлаш каби ҳолатлар киради.

 

Бундан аввалроқ парламент аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити Ўзбекистонда бўлиши ҳамда Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.