Жаҳон

“Толибон”нинг тан олиниши, молиявий манбалар ва “Ахлоқ полицияси” — Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС”га интервью берди

“Толибон” ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС” агентлигига интервью берди. Унда ҳаракатнинг тан олиниши, молиявий манбалари ва “Ахлоқ полицияси” хусусида сўз боради.

“Толибон”нинг тан олиниши, молиявий манбалар ва “Ахлоқ полицияси” — Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС”га интервью берди

 

 

Россия ва бошқа давлатлар билан алоқалар

 

“Биз барча давлатлар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи навбатда, гап дипломатик муносабатлар ҳақида кетмоқда. Россия билан музокара олиб бориляпти, энг асосий масала – бизнинг тан олинишимиз ҳамда элчихоналар очилиши”, – деган Мужоҳид.

 

Элчихоналар ҳақида гапирар экан, ҳозирда энг муҳими Кобул ва Москвадаги дипломатик миссияларнинг одатий иш тартибда фаолиятини давом эттириш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, келажакда Афғонистоннинг Россиядаги элчиси алмаштирилиши мумкинлиги маълум қилинди.

 

Мужоҳид Россиянинг муҳим иқтисодий ҳамкор бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Биз иқтисодий ёрдамни олқишлаймиз ва молиявий ёрдамга умид билдирамиз”, – деб айтиб ўтган у.

 

“Толибон”нинг молиявий манбалари  

 

Мужоҳиднинг сўзларига кўра, бож ва солиқлар толибларнинг асосий молиявий манбайи ҳисобланади. Шунингдек, келажакда фойдали қазилмалардан ҳам даромад олиниши мумкинлиги қайд этилди.

 

“Ахлоқ полицияси” фаолияти тикланади

 

Мужоҳид  "Даават ул-Иршод" номли идора тузилганини ва у 90 йилларга нисбатан нозикроқ ҳаракат қилишини маълум  қилди. “Биз одамларни дин кўрсатмаларига амал қилиб яшашга масжид минбарларидан туриб даъват қиламиз”,  — деган ҳаракат расмий вакили.

 

“Ахлоқ полицияси” эса фақат давлат хизматчилари ва хавфсизлик ходимлари учун ишлаши таъкидланди.

 

Бундан аввал “Толибон” ва АҚШ ўртасидаги музокаралар  ҳамда Афғонистонда уруш эҳтимоли сақланиб қолаётгани   хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"