Жаҳон

"Очиқ ва профессионал": АҚШ "Толибон" билан музокараларга баҳо берди

АҚШ давлат департаменти "Толибон" билан ўтган музокараларни "очиқ ва профессионал" деб баҳолади. Бу ҳақда давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.

"Очиқ ва профессионал": АҚШ "Толибон" билан музокараларга баҳо берди

 

 

" Музокаралар очиқ ва профессионал руҳда ўтди. АҚШ делегацияси яна бир бор толибларнинг сўзларига қараб эмас, ҳаракатларига қараб баҳо беришини таъкидлади", деган у. Прайснинг сўзларига кўра, Вашингтон вакиллари хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, шунингдек, эвакуация масалаларини муҳокама қилган. Шу билан бирга тўғридан тўғри афғон халқига гуманитар ёрдам етказиб беришга ҳам тўхталиб ўтилган.

 

Ўз навбатида, "Толибон" ҳам ўтган музокараларни ижобий баҳолаган. Делегация аъзоларидан бири Ҳайриддин Хайрхох бу учрашув толиблар ҳокимиятини тан олинишига ёрдам беришига умид билдирган. Шунингдек, АҚШ гуманитар ёрдам беришга рози бўлгани маълум қилинган.

 

Бундан аввал АҚШ ва "Толибон" ўртасида музокаралар ўтказилиши ҳамда толибларнинг Афғонистон шимолида назоратни йўқотаётгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.