Жаҳон

Набережние Челнида кўп қаватли уйда  газ портлаши оқибатида уйнинг тепа қисми  қулаб тушди

Қутқарувчилар  бир соат ичида бетон қолдиқлари орасидан  тирик қолган  тўрт нафар, жумладан, икки ёш болани олиб чиқди.

Набережние Челнида кўп қаватли уйда  газ портлаши оқибатида уйнинг тепа қисми  қулаб тушди

Кеча тунда Набережние Челнида 5 қаватли уйнинг 4 чи қаватида кучли  газ портлаган. Натижада уйнинг  бешинчи қавати  қулаб тушган: олтита хонадон вайрон бўлган. 

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг Республика бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Родигиннинг маълум қилишича,  хабар 17:30 да келиб тушган. Воқеа жойига 5 дақиқада тез ёрдам ва  қутқарув бригадаси етиб келган.

Бир соат ичида бетон қолдиқлари орасидан 4 нафар одам қутқарилиб яқин атрофдаги шифохоналарга зудлик билан ётқизилган. Ҳозирда жонлантириш бўлимида ҳаёти учун курашишмоқда.

Портлаш содир бўлган уйнинг биринчи қаватида яшовчи Гўзалнинг айтишича, у ўша вақт уйда бўлган.

—Тўсатдан мен кучли портлаш овозини эшитдим, ҳамма жой ер силкинганидек бўлди, ойналарим синиб кетди. Аввалига тушунмадим сўнг кўчага болаларим билан отилиб чиқдим , — дейди у.

 Гувоҳларнинг айтишича,  портлаш шу даражада кучли бўлганидан ҳатто  ойна ва бетон бўлаклари юзлаб метр олисга учиб кетган. Бино йўл ёқасида бўлгани учун бетон  бўлаклари  сфетофорда тўхтаган машина ойналарига ҳам зиён етказган. 

 Ҳозирда  суриштирув ишлари  давом этмоқда.

Аввалроқ,Навоийда газ қуйиш шахобчаси портлагани ҳамда Наманганда масжид қурилиши пайтида қўшни уй дарвозахонасининг том қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Набережние Челнида кўп қаватли уйда  газ портлаши оқибатида уйнинг тепа қисми  қулаб тушди | Zamon.uz