Жамият

Наманганда масжид қурилиши пайтида қўшни уй дарвозахонасининг том қисми қулаб тушди

Наманган шаҳридаги “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғини “Ахси” кўчасида жойлашган “Ҳомиддин қори” жомеъ-масжиди учун таҳоратхона қурилиши жараёнида кутилмаган кўнгилсиз воқеа юз берди.

Наманганда масжид қурилиши пайтида қўшни уй дарвозахонасининг том қисми қулаб тушди

 

 

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторовнинг маълум қилишича, 2021 йил 29 август соат 18:45-19:00лар чамасида девор ўпирилиши содир бўлганлиги сабабли, унинг ёнидаги 19-берк, 21-“а” уйдаги дарвозахонанинг ён девори ҳам ўпирилди. Бунинг оқибатида дарвозахонанинг том қисми қулаб тушган.

 

 

Ҳозирда воқеа жойида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди ва шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув бўлими қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

ФВБ қутқарув отряди мутахассислари томонидан мазкур ҳодисанинг содир бўлиши туфайли фуқароларга жиддий тан жароҳати етмагани айтилмоқда.

 

Аввалроқ, Абдуллахон II мадрасасининг бир қисми ўпирилиб тушганлиги ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"