Ўзбекистон

Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этади

Ҳар йили 28 октябрь "Халқаро анимация куни" (International Animation Day) сифатида нишонланади. Бу йил ушбу фестивальда Ўзбекистон номидан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Ғилдиракли уй” (“Дом на колесах”) мультфильми иштирок этмоқда.

Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этади

  

Сценарий муаллифи Дмитрий Власов, режиссёр Азиз Муҳаммедов, композитор Жамшид Изамов.

 

Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида анимацион кино байрами муносабати билан 2019 йилдан буён “Amen” халқаро анимацион фильмлар фестивали ўтказиб келинмоқда. Унда анимация соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, янги инновацион технологиялар ва замонавий дастурлар асосида ишлаб чиқарилаётган анимацион асарлар баҳоланади.

 

Маълумот учун: 1892 йилда франциялик таниқли рассом Эмиль Рейно илк бор  мультфильлмга хос бўлган тасвир ишларини эълон қилган. Даврлар мобайнида бу йўналиш ривожлана бошлади.

 

2002 йилда “Халқаро анимацион кино ассоциацияси” (The International Animated Film Association) ва ASIFA (The International Animated Film Society) ташаббуси билан Эмиль Рейно ижодининг 110 йиллиги кенг нишонланади ва ушбу сана “Халқаро анимация куни” сифатида белгиланади.

 

2020 йилда мазкур фестивалда Дмитрий Власовнинг “Ҳаёт дарёси” (“Поток”) анимацион фильми “Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида Хўжа Насриддин ҳақида мултфильм суратга олиниши ҳамда “Қизалоқ ва маймоқ” дунё бўйича энг кўп томоша қилинган мультфильм бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этади | Zamon.uz