Жаҳон

Франция  ишлаб чиқарган сувости кемаси  2038 йилга бориб денгизга тушган бўларди — Скотт Моррисон

Австралия бош вазири нима учун Франция сувости кемаларини сотиб олмаганига изоҳ берди.

Франция  ишлаб чиқарган сувости кемаси  2038 йилга бориб денгизга тушган бўларди — Скотт Моррисон

 

Австралия бош вазири Скотт Моррисон нима учун Франция билан сувости кемалари шартномаси бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, шартнома “жиддий муаммолар”га эга бўлган. Унинг бекор қилинишига асосий сабаблардан бири лойиҳанинг амалга оширилишидаги кўплаб тўхталишлар ва ўсиб борган харажатлар бўлган.

 

“Ушбу шартнома асосида ишлаб чиқарилган сувости кемаси фақат 2038 йилга бориб денгизга тушган бўларди. Яъни у сувга тушиши билан эскирган бўлар эди”, – деган Моррисон.

 

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Австралия ҳар доим атом сувости кемаларига эга бўлишни хоҳлаган. У, шунингдек, бошқа давлатлардан шу турдаги техникани сотиб олишни сентябрда эмас, балки 18 ой олдин ўйлаганини таъкидлади.

 

Маълумот ўрнида: 2021 йил сентябрда Австралия Франция билан 66 миллиард долларлик сувости кемаларини етказиб бериш бўйича шартномани бекор қилди. Бунга АҚШнинг Канберрага атом сувости кемаларини етказиб беришга келишиб олгани сабаб бўлди.

 

Бундан аввал Европа Иттифоқи Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги музокараларни кечиктиргани ҳамда Франция ЕИнинг Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги таклифига қарши чиққани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

custom img

Исроил Байрутни бомбардимон қилди: Эронга қарши уруш кўлами кенгайди

Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни йўқ қилиш учун Ливанга ҳужум қилмоқда.

custom img

Эпштейн ишида Трампни айблаган аёлнинг кўрсатмалари эълон қилинди

АҚШ Адлия вазирлиги молиячи ва жинсий жиноятчи Жеффри Эпштейн иши бўйича илгари эълон қилинмаган Федерал қидирув бюроси ҳужжатларини ошкор қилди.

custom img

Эрондаги қизлар мактабига зарба АҚШ кучлари томонидан берилган — The New York Times

Ушбу ҳодиса АҚШнинг мактаб яқинидаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз базасига берган зарбалари пайтида содир бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"