Жаҳон

Ўлик денгизида минглаб ўралар пайдо бўлди

Бунга экологик омиллар сабаб бўлган.

Ўлик денгизида минглаб ўралар пайдо бўлди

 

Уларнинг чуқурлиги айрим жойларда 10 метрдан ортиқни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда “24.kz” сайти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ер маҳаллий аҳоли оёқлари остидан ўпирилиб кетишни бошлаган. Ҳозирда ўраларнинг сони мингдан ошиб кетди. Уларнинг чуқурлиги айрим жойларда 10 метрдан ортиқни ташкил этмоқда. Олимларнинг фикрича, бу денгиз ҳажми  камайиб кетиши билан боғлиқ. Ҳар йили Ўлик денгизи бир метрдан ортга чекинмоқда. Бунга асосий сабаб – сувдан қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланиш ҳамда ундан чучук сувни ажратиб олиш.

 

Шунингдек, глобал иқлим исиши ҳам денгиз ҳажми тобора камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда экофаоллар муаммога жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.

 

Бундан аввал Глазгодаги иқлим конференциясида муҳим декларация қабул қилингани ҳамда Олимлар глобал иқлим исиши туфайли Ерда ҳаёт чидаб бўлмас даражага етишидан огоҳлантиргани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Ўлик денгизида минглаб ўралар пайдо бўлди | Zamon.uz