Ўзбекистонда 9 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди
Автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 фоизга ошган.


Давлат статистика қўмитаси 9 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани бўйича маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 фоизга ошган.
Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-сентябрь ойларида):
2019 йил – 1 339 та
2020 йил – 519 та
2021 йил – 696 та.
Маълумот учун: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобусларининг биринчи партияси Қирғизистон пойтахтига етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь ойида 6 дона автобус ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88,2 % га камайган. Жорий йилнинг 7 ойида хорижга қиймати 8,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган юк автомобилларини экспорт қилган.
Аввалроқ Тошкентдан "Ташморe"гача алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи тезюрар автобуслар ва “Янги Ўзбекистон боғи”га автобус қатнови йўлга қўйилиши, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Қирғизистонга етказилиши ҳақида хабар берилганди.







