Жаҳон

Японияда пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги имтиёзлар жорий қилиниши мумкин

Унга кўра, йиллик даромади 85 минг АҚШ долларидан паст бўлган оилаларга қўшимча тўлов берилади.

Японияда пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги имтиёзлар жорий қилиниши мумкин

 

Японияда аҳолини пандемия шароитларида қўллаб-қувватлаш мақсадида 18 ёшгача бўлган болаларга 880 АҚШ доллари миқдорида ижтимоий тўлов берилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар қилди.

 

Бу сумманинг ярми ёш болали оилаларга банк орқали ўтказиб берилади, ярми эса купон тариқасида тақдим этилади. Бу купонга кейинчалик турли товарлар сотиб олиш учун ишлатилиши мумкин. Аммо ҳукумат бу каби ёрдам пулини йиллик даромади 9.6 миллион иен (85 минг АҚШ доллари)дан паст бўлган оилаларга беради.

 

Болаларга қўшимча ижтимоий тўлов бериш ҳукуматнинг пандемия оқибатларини юмшатишга қаратилган янги молиявий пакетининг бир қисми ҳисобланади. Бу пакетнинг умумий қиймати 265 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу режа ноябрь ойи охирида маъқулланиши кутилмоқда.

 

Аввалроқ “Qatar Airways” авиакомпанияси пандемия даврида 4 миллиард доллардан ортиқ зарар кўргани ҳамда Байден пандемия бўйича янги глобал саммит чақирмоқчилиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Японияда пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги имтиёзлар жорий қилиниши мумкин | Zamon.uz