"Толибон" Афғонистон аҳолисини ИШИД масаласида огоҳлантирди
Аввалроқ толиблар ИШИДга қарши операция ўтказганди.

“Толибон” ўз уйини ИШИД жангариларига тақдим этган ёки бошпана берган фуқароларни аёвсиз жазоланишини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Афғонистон қуролли кучлари Қори Фасиҳуддин аҳолини бу тўғрисида огоҳлантирган.
“Агар бегоналарга бошпана бераётган ва кейинчалик у ИШИД жангариси эканлиги аниқланса, уй эгаси ва воситачи аёвсиз жазоланади”, – деган Қори Фасиҳуддин.
Сўнгги кунларда Кобулнинг ғарбий қисимда, асосан ҳазоралар истиқомат қиладиган ҳудудларда ИШИД бир неча портлашларни амалга оширди. Шунингдек, Қундуз, Қандаҳор ва Жалолобод шаҳарларида қонли терактлар содир этилган.
Аввалроқ "Толибон" ИШИДга қарши антитеррор операция ўтказгани ҳамда Ҳамид Карзай терроризм афғон халқига ёт нарса эканини айтгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







