"Толибон" антитеррор операция ўтказди
Ҳарбий амалиёт Кобулда бўлган.

“Толибон” Кобул шимолида ИШИДга қарши ҳарбий операция ўтказди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу ҳудуд ҳозирда тўлиқ толиблар хавфсизлик кучлари назоратига олинган. Кобул полицияси операция натижасида энг камида уч нафар террорчи йўқ қилинганини маълум қилган.
Шунингдек, амалиёт пайтида “Шимолий альянс”нинг собиқ қўмондонларидан бирининг уйига зарар етганлиги айтилмоқда. Аммо нима учун бу жараён айнан ушбу туманда олиб борилганига изоҳ берилмаган.
Маълумот ўрнида: ИШИД сўнгги вақтларда Афғонистоннинг бир қатор шаҳарларида, хусусан, Қундуз, Қандаҳор, Кобул ва Жалолобод шаҳарларида теракт уюштирган.
Аввалроқ Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай ИШИД хавфи ҳақида гапирганди. Шунингдек, АҚШ томонидан тайёрланган афғон ҳарбийлари ИШИД сафига қўшилаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







