Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллион кишидан ошди
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоизга кўп.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабарига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг нафар киши (4,1%) га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11,0 минг нафар киши (2,9%) га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оила (5,1%) га ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг нафар киши (10,0%) га ортди.
Шундан, 2 966,7 минг нафари (74,1%) ни ёшга доир пенсия (бундан, 1 898,1 минг нафари ёки 64 фоизи аёллар), 397,6 минг нафари (9,9%) ни ногиронлик пенсия (бундан, 163,5 минг нафари ёки 41,1 фоизи аёллар), 198,6 минг нафари (5,0%) ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар ва 440,8 минг нафари (11,0%) ни нафақа олувчилар ташкил қилди (бундан, 208,3 минг нафари ёки 47,3 фоизи аёллар).
Хусусан, 2021 йилнинг январ-октябрь ойларида 327,5 минг нафар (бундан, 161,5 минг нафари ёки 49,3 фоизи аёллар) фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 215,1 минг нафари (65,7%) га ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафари (9,1%) га ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оила (6,0%) га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафари (19,2%) га нафақалар тайинланди).
Қайд этилишича, ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига 4 003,8 минг нафарни (бундан, 2 269,9 минг нафари (56,7 фоизи) аёллар) ёки аҳоли сонидаги улуши 11,5% ни ташкил қилган ҳолда 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7%) га кўпайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилгани, октябрь ойида пенсия ва нафақалар қай тартибда берилиши маълум қилингани, пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмаслиги ҳамда эндиликда пенсия ҳисоб-варағида қанча маблағ йиғилганини билиш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.







