1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилди

АОКАда 18 август, чоршанба куни Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси 5 йилга узайтирилиши айтилди.

Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилди

Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаевнинг маълум қилишича, болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи болалар олий таълим муассасаси ёки академик лицейга кирадиган бўлса, уларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияси 23 ёшгача узайтирилади.

«Боқувчисини йўқотганлик пенсияси илгари 18 ёшгача тўланар эди. Президентнинг махсус қарорига асосан, давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига ўзгартириш киритамиз. Агар боқувчисини йўқотганлик пенсиясининг олувчиси ўқишга кирса, энг узоғи 23 ёшгача пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади», — деди у.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика