Эндиликда пенсия ҳисоб- варағида қанча маблағ йиғилганини билиш мумкин
Ўзбекистонда “Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варағи ҳолати ҳақида маълумот”га эга бўлиш, маълумотномани тез ва осон юклаш имконияти мавжуд.

Бунинг учун my.gov.uz манзилига мурожаат қилиш керак.
Аксарият фуқаролар 2005 йилдан амалиётга жорий қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунидан бехабар бўлиши мумкин. Шунингдек, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб - варағидаги маблағ нафақага чиққанида ҳар ой оладиган пенсия пулидан ташқари маблағ эканлигидан ҳам бохабар эмас.
Бундай маълумотга эга бўлганлар эса ҳисоб- варағига қанча маблағ йиғилганини билиш учун банкка қатнаб туришади. Бунга асосий сабаб, нафақага чиққанда йиллар давомида тўпланиб турган маблағни (ҳар ойлик пенсиядан ташқари) бир маротаба улгуржи ёки бўлиб-бўлиб олиш имконияти борлигидадир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори қанчалиги маълум бўлгани ҳамда пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







