Ўзбекистонда қарийб 86 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани маълум бўлди
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 % га ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 85,9 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми:
2010 йилда – 8,2 триллион сўм
2011 йилда – 9,5 триллион сўм
2012 йилда – 11,7 триллион сўм
2013 йилда – 15,2 триллион сўм
2014 йилда – 20,1 триллион сўм
2015 йилда – 25,4 триллион сўм
2016 йилда – 29,4 триллион сўм
2017 йилда – 34,7 триллион сўм
2018 йилда – 51,1 триллион сўм
2019 йилда – 71,2 триллион сўм
2020 йилда – 88,1 триллион сўм
Маълумот учун: бажарилган қурилиш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 % га ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 48,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда тўққиз ой ичида қанча қурилиш ишлари бажарилгани ҳамда статистика қўмитаси январь-май ойларидаги қурилиш ишлари ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.







