Сомали пойтахтида портлаш содир бўлди
Портлаш оқибатида сомалилик таниқли журналист Абдиазиз Афкира ҳалок бўлган.

Сомали пойтахти Могадишода кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "Goobjoog News" портали хабар берди.
Маълум қилинишича, портлаш шаҳар марказида, президент саройи яқинида содир бўлган.
Портал маълумотига кўра, портлаш оқибатида сомалилик таниқли журналист Абдиазиз Афкира ҳалок бўлган. У Radio Muqdisho радиостанцияси раҳбари эди.
Қайд этилишича, портловчи қурилма унинг машинасига ўрнатилган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангкокда кимёвий заводда портлаш содир бўлгани, Байрут порти портлаши бўйича тергов иши вақтинчалик тўхтатилгани, Кобулда масжид яқинида портлаш юз бергани ҳамда Дубайда нефт танкери портлагани ҳақида хабар берилганди.







