
Бунга ишни кўриб чиқаётган судья Ториқ Бритарга қарши даъво киритилгани сабаб бўлган. Хабарда айтилишича, судья Ливан ички ишлар вазири Нухад ал Машнуқни терговга чақириши ортидан вазир унинг устидан шикоят берган. “An-Naha” газетаси маълумотига кўра, суд бу даъво бўйича қарор чиқармагунча тергов вақтинчалик тўхтатилади.
2020 йил 4 август куни Байрут портида кучли портлаш юз берган. Оқибатда, юзлаб уй вайрон бўлган. Ҳукумат портлашга 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлганини маълум қилган. Бу модда порт омборхоналарида 2014 йилдан буён сақлаб келинган. Ҳодиса оқибатида 280 киши ҳалок бўлган, 6 мингдан ортиқ одам жароҳатланди. Ҳозирга келиб, тергов портлаш сабаблари бўйича аниқ хулосага кела олмаган.
Аввалроқ Бангкокдаги кимё заводида ҳамда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида кетма-кет уч портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев


