Жаҳон

Кобулда масжид яқинида портлаш юз берди

Кобулда яна теракт содир бўлди. Бу ҳақда «Agence France-Presse» хабар берди.

Кобулда масжид яқинида портлаш юз берди

 

 

Маълум қилинишича, портлаш шаҳардаги масжидлардан бирида содир этилган. Оқибатда бир неча киши ҳалок бўлган ва яраланган. Жабрланганлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳодисани “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид тасдиқлади.

 

“Kabul News” телеканали маълумотларига кўра, теракт Ийдгоҳ масжидида содир этилган. Канал бу ерда Забиҳулло Мужоҳиднинг онаси дафн маросими ўтказилаётганини таъкидлаган. Катта эҳтимол билан портлаш ИШИД томонидан содир этилган. Маҳаллий манбалар отишма давом этаётганини айтмоқда.

 

Бундан аввал Жалолободда отишма юз бергани, унинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Бу отишма ҳам ИШИД томонидан содир этилгани маълум қилинган. Шунингдек, 26 август куни Кобул аэропортида ҳам портлаш қайд этилган.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"