Ўзбекистон

Қинғир ишнинг қийиғи ошкор бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги жиноятни фош этди.

Қинғир ишнинг қийиғи ошкор бўлди

 

Ўзбекистонда рангли металлар ички бозорини ҳимоя қилиш, ишлаб чиқарувчиларни хом-ашё билан таъминлаш мақсадида рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган. 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қинғирликни фош этди. Юк ҳужжатларида электр токи кучланишини пасайтириш учун мўлжалланган “ректификатор фильтри чоклари” дея кўрсатилган товарлар автоматик тарзда “қизил” йўлакка ўтган. Пост ходимлари юк эгалари ва холислар иштирокида мазкур товарлар ортилган юк автотранспорт воситасини кўздан кечирилган.

 

Текширув давомида транспорт воситасида “ректификатор фильтри чоклари” дея кўрсатилган товарлар умуман йўқлиги, уларнинг ўрнига эса оғирлиги 21,9 тонна бўлган 20 дона қутида мис рангли металл парчалари борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Андижонда 250 миллион сўмлик ноқонуний телевизорлар фош этилгани ҳамда Бухорода ноқонуний фреон газ баллонларини олиб киришга бўлган уринишнинг олди олингани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қинғир ишнинг қийиғи ошкор бўлди | Zamon.uz