Андижонда 250 миллион сўмлик ноқонуний телевизорлар фош этилди

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда 250 миллион сўмлик ноқонуний телевизорлар фош этилди

 

Божхона органлари томонидан маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

 

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўраПахтаобод туманида фуқаро Н.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, яшаш хонадонининг омборхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, айланма йўллар билан юртимиз ҳудудига олиб кирилгани aниқланди.

 

Қайд этилишича, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 246 миллон сўмлик 123 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Бухорода ноқонуний фреон газ баллонларини олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинганди.

 

Аввалроқ Сирдарёда лочинларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган шахслар қўлга тушгани, 9 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилгани, Оҳангаронда 1 миллиард сўмдан зиёд ноқонуний товарлар ушлаб қолингани ҳамда Тошкентда 15,3 миллиард сўмлик ноқонуний олиб кирилган парфюмерия воситалари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика