Жаҳон

Солиҳ: Толибон Исроил армиясидан ҳам "ўтиб тушди"

Собиқ президент Ашраф Ғанининг биринчи ўринбосари Амруллоҳ Солиҳ Фаcебоок'даги саҳифасида Толибоннинг юритаётган сиёсатини қоралади.

Солиҳ: Толибон Исроил армиясидан ҳам "ўтиб тушди"

 

“Толибоннинг афғон халқига кўрсатаётган муносабати бир вақтлар Исроил армиясининг фаластинликларга қилган муомаласидан ҳам ёмонроқдир. Биз бу золим ва бўйсунмас кучга нисбатан қаршилигимизни кучайтиришимиз керак”, - деб ёзган Солиҳ.

 

Шунингдек, у Толибоннинг айни вақтда дунё ҳамжамиятидан кутаётган ёрдами ҳақида ҳам ёзиб ўтган:

 

“Тиланчилик кечаги ечим эмас, у бугун ҳам ечим бўлолмайди”.

 

Амруллоҳ Солиҳнинг фикрича, Толибон демократик йўл, шунингдек, дин билан Покистоннинг Афғонистондаги стратегик таъсирини кенгайтириш қуроли сифатида фойдаланган. Бу йўлда эса ҳар икки томондан минглаб ёшлар ўлдирилган.

 

“Толибоннинг бир тоифаси дунёга муҳтож эмаслигини айтса, иккинчиси АҚШни “сиёсий қибла” ва “инсоний ахлоқ тахти” деб атайди. Ўртада эса баҳс, диний қарашлар ҳақида ҳеч қандай гап йўқ”, - деган собиқ президент ўринбосари ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида.

 

Аввалроқ Афғонистон президенти халққа мурожаат қилгани ҳамда Аҳмад Масъуднинг - “Биз бутун Афғонистон учун курашяпмиз” – дея айтганлари ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Солиҳ: Толибон Исроил армиясидан ҳам "ўтиб тушди" | Zamon.uz