Бухорода эски фирибгар яна жиноятга қўл урди
Фирибгарлик бўйича қўлга олинган шахс аввал ҳам судланган.

Бош Прокуратуранинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Мазкур текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган фуқаро ҳам қўлга олинди.
Ушбу шахс И.Б. гўёки ўзини Бухоро шаҳар ҳокимлигининг ходими деб таништириб, фуқаро Н.га шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратиладиган бепул уйлардан бирини олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, И.Б. томонидан ихтиёрий қайтарилган 3 миллион сўм ва 1 750 АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани ҳамда Самарқанд шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйлардан олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







