Жамият

Захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Навоий вилоятида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

 

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Қ. таниши Ш.нинг ишончига кириб, “ўзига тегишли бўлган” 40 сотих ер майдонини 75 миллион сўмга сотишга келишади.

 

Аслида, бу ер Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида таркибида бўлиб, фуқаро Л.Қ. фирибгарлик йўли билан фуқарони “чув” туширмоқчи бўлган. 

 

Қаллоблик қилишга уринаётган фуқаро Л.Қ. 1 700 АҚШ доллари ва 57 миллион сўм олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Жарқўрғон туманида захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани, қонунни бузган валютафурушнинг “бозори” ўхшамагани ҳамда уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"