Жаҳон

Хитойда рўй берган зилзила оқибатида 15 киши жароҳат олди

Жойларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Хитойда рўй берган зилзила оқибатида 15 киши жароҳат олди

 


Хитой жануби-ғарбидаги Юннан провинсиясида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда "Sinxua" агентлиги хабар берди. 


Хитой сейсмологик тармоқлар маркази маълумотларига кўра, зилзила миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Литсзян шаҳрига таъсир қилган. Ҳозирга қадар энг камида Камида 15 киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Қурбонлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

 

Зилзила манбаи 10 километр чуқурликда жойлашган. Вайрона остида қолганларга ёрдам кўрсатиш учун воқеа  жойида маҳаллий ўт ўчириш бригадалари ва 60 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи ишламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг 26 та префектурасида 6,1 балли ер силкиниши содир бўлганди. 

 

Шунингдек, Гаитида рўй берган зилзила оқибатида ҳам 300 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди.

 

НасибаТўхтаева 

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"