Жаҳон

Трамп ҳаммани битталаб "сўкиб чиқди"

Трамп ҳақоратлар ва уятиз сўзлардан иборат китоб ёзди.

Трамп ҳаммани битталаб "сўкиб чиқди"

 

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги ҳамкасбларидан фарқли равишда хотираларини чоп этиш учун узоқ вақт кутмади. У Оқ уйни тарк этганидан 1 йилдан кўпроқ вақт ўтиши билан “Биргаликдаги саёҳатимиз” (Our Journey Together) номли хотира китобини эълон қилди.

 

Бу китоб олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Гарчи катта реклама кампаниялари олиб борилмаган бўлсада, китоб муаллифга ўнлаб миллионлаб доллар фойда келтирди.

 

Мемуар расмлар тўплами кўринишида чоп этилган. Аммо бу расмлар эксклюзив саналмайди, олдин ҳам бир неча марталаб эълон қилинган.

 

Китобнинг қимматли жиҳати – Трампнинг ҳам бир расмга алоҳида изоҳ берганидир.

 

Китоб ношири, республикачи Серхио Горнинг айтишича, Трамп тарафдорларига айнан улар хоҳлаган нарсани берган. Мемуарда тўпланган 300 та расм орасида сиёсатчиларнинг расмлари ҳам бўлиб, собиқ президент айрим жойларда уларни ҳақоратлаб кетган. Масалан, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ҳақида гапирар экан, уни “ақлдан озган Нэнси” деб атаган:

 

“У бақирарди, баргга ўхшаб титрарди, шунинг учун ҳам “ақлдан озган Нэнси” номини олган”.

 

Китобнинг Трампнинг дастхати туширилган нусхаси 230, дастхатсиз нусхаси 75 доллардан сотилмоқда. Китобнинг биринчи партияси 200 минг нусхада чоп этилди айни пайтда яна 300 минг нусха нашр қилинмоқда.

 

Трамп айни пайтда кейинги президентлик сайловига тайёргарликни бошлаган. Бир неча кун олдин унинг штаби сайловолди кампаниясига пул йиғиш учун президент билан кечки овқат дастурини эълон қилди.

 

Шарофат Маҳмудова

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.