1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп билан тушлик қилиш – 250 минг доллар

Дональд Трамп шу йўл билан сайловолди кампаниясига пул йиғмоқчи.

Трамп билан тушлик қилиш – 250 минг доллар

 

АҚШда навбатдаги сайловолди кампаниясига тайёргарлик бошланди. 2024 йилда америкаликлар янги президентни сайлайди. 

 

Мамлакатнинг 45-президенти Дональд Трамп Оқ уйга қайтиш нияти ҳақида эълон қилди. Унинг штаби бу мақсадга эришиш учуг махсус ҳисоб рақамларида 112 млн доллар борлигини ҳам очиқлади. 

 

Аммо бу маблағ президентлик пойгаси учун етмаслиги мумкин. Шунинг учун штаб Трамп билан мулоқот қилиш ва республикачилар ҳисобини тўлдиришни таклиф қилмоқда. 

 

Трамп ва бошқа машҳур сиёсатчилар иштирокидаги маросим февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган. У Мар-а-Лаго клубида ўтказилади. Ҳозио у ерда Трампнинг ўзи яшайди. 

 

Базмга бориш нарҳлари ҳам эълон қилинди. Трамп билан расмга тушишни кафолатловчи чипта нарҳи 100 минг доллар, расмга тушмаслик икки баравар арзонга тушади. Трамп билан бир дастурхон атрофида ўтириш 250 минг долларга баҳоланди. 

 

Аммо бу чипталар фақат базмда иштирок этиш учун, тунда оролда қолишни истовчилар у ерда хона буюртма қилиши керак.

 

Собиқ президент Дональ Трамп ёздаёқ кейинги президентлик сайловида ишлтирок этиш истагини билдирган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика