Туркия мартда Афғонистондаги консулхонасини очади
Афғонистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари мулоқоти бўлиб ўтди.

Март ойидан бошлаб Туркия Мозори-Шарифдаги консулхонаси фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди.
Афғонистон ТИВ раҳбари Амирхон Мутаққий ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушўғлу ўртасидаги музокараларда бу борада келишувга эришилган. Шу билан бирга Мутаққий Туркия томонидан юборилапётган гуманитар ёрдам учун миннатдорчилик билдирган. Сўнгги бор Анқара 750 тонна ғалла жўнатган.
Daily Sabah маълумотларига кўра, мулоқотда аёллар масаласи ҳам муҳокама қилинган. Чавушўғлу хотин-қизлар таълими муаммосини кўтарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ президентининг махсус вакили Афғонистондаги вазият БМТ ҳисоботларидан кўра оғирроқ эканини маълум қилганди.
Жаҳонгир Қўзиев







