Словакия Киевга қирувчи самолёт беришини инкор қилди
Бундан аввал Польша ва Болгария хам шундай баёнот берганди.

Словакия Украинага ҳарбий самолёт етказиб бермайди.
Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хизматларини маълум қилди.
"Словакия Украина томонига самолётлар етказиб бермайди. Бу масала ҳеч қачон, ҳатто муҳокама ҳам қилинмаган. Биз ўз ҳаво ҳудудимизни ҳимоя қиладиган ушбу муҳим воситани тақдим эта олмаймиз", — дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот ўрнида: Россия Украинадаги харбий операцияси давомида Киевнинг кўплаб самолётларини йўқ қилди. Шундан кейин, Польша, Болгария ва Словакия Украинага 70 та ҳарбий учоқ етказиб бериши ҳақида хабар тарқалди.
Аммо Болгария ва Польша ҳам буни инкор қилиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва Украинадаги тактикасини қайта кўриб чиқаётгани тўғрисида хабар берилганди.







