Кобулда масжид портлатилди
Ҳодиса жума намози вақтида юз берган.

Бугун, 13 май куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида “Айюб Сабер” масжиди портлатилди. Бу ҳақда Кобул полицияси маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жума намози вақтида юз берган. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олган. Ҳозирда масжид атрофи ўраб олиниб, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан тергов бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлганди. Унда 65 киши яраланиб, шифохонага ётқизилган.








