Кобулдаги мактаб ёнида портлаш содир бўлди
Оқибатда 2 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Бугун, 29 май куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида мактаб ёнида портлаш содир этилди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар берди.
Толибон полицияси матбуот котиби Холид Задраннинг сўзларига кўра, Хайрхон маҳалласидаги Марям мактаби яқинида велосипедга портловчи мослама ўрнатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Кобул шаҳрининг “Саройи Шаҳзода” кварталида кучли порлаш юз берганди. Оқибатда 10 киши яраланган.








