Жамият

Қорақалпоғистондаги интернетсиз кунлар

Одамлар уни қандай ўтказди?

Қорақалпоғистондаги интернетсиз кунлар

 

1 июль. Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистонда тартибсизликлар бошланди. Кўчалар одамлар билан гавжум, атроф нотинч... бу манзараларни кўрган киши қўрқиб кетарди...

 

Шукур-ки,бу кунлар бир синовдек ўтиб кетди. Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифлари бу ерлик аҳолининг тинчлигини сақлаб қолди. Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида мамлакат ҳудудида бир ой фавқулодда ҳолат жорий этилди.

 

Қорақалпоғистонда мобил интернет, 1 июлдан эса стационар интернетда муаммолар юзага кела бошлади. Пойтахт Нукус шаҳрида ва республика туманларида деярли ҳамма жойда тўлов терминаллари, нақд пул бериш учун банкоматлар вақтинча ишламади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишнинг имкони йўқ, интернет ёрдамисиз олиб бўлинмайдиган давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилмади. Салкам 20 кун давом этган Қорақалпоғистондаги интернетсиз кунларни одамлар қандай ўтказди?

 

Рабиģа Шабатова, талаба:

Очиғи, интернетсиз жуда қийналдим. Чунки мен интернет йўқ пайтда институт доирасида номдор стипендияга ҳужжат йиғдим. Интернетдаги ўзимнинг керакли сертификат, дипломларимни, босмадан чиққан илмий мақолаларимнинг электрон вариантини ололмадим. Қолаверса, ўзимда бор ҳужжатларнинг электрон вариантини чиқарганда ҳам кўпгина қийинчиликка дуч келдим. Сабаби, интернет бўлганида, қоғозларимнинг ҳаммасини телеграмдан ташлаш орқали чиқарардим. Интернетсиз даврда эса 150-200 та қоғозни "блютуз"дан бирма-бир ташлаб ўтирдим. Шунинг билан бирга, интернет телеграм орқали яқинлар, дўстлар, гуруҳдошлар билан қулай тарзда гаплаша оласан. Агар у бўлмаса, қийин экан.

 

Амир Бекимбетов, таксичи:

Интернет бўлмаганидан кейин ҳамма ишсиз қолди. Масалан, мен ҳамкорлик қиладиган такси компаниясининг ўзида 1000 дан ортиқ такси бор. Ўшаларни ҳаммасининг иш фаолияти тўхтаб қолди. Бошқа такси компаниялар бўлса,телефонда конференция қўшиб ишлади. Қайси таксист ўша манзилга яқин юрган бўлса, мижозни ўша олди. Одамлар ҳам кўчага чиқиб, йўлнинг бўйида туриб, такси излаб юрди.

 

Улбосин Мадаминова, абитуриент:

Шахсан менга интернет ўчгани ўқишга ҳужжат топширишимда халақит бермади. Ҳужжатларимни my.gov.uz сайти орқали бемалол қийналмасдан топширдим. Лекин бошқа абитуриент дўстларим телефоним қотиб қолди, my.dtm.uz сайтига яхши кирмаяпти, деб муаммоларга дуч келишди. Кўпчилик давлат хизматлари агентлигига бориб, ҳужжат топширишди. У ерда эса, одам кўп, навбат кутишлар бўлди.

 

Дилрабо Қурбонбоева, уй бекаси:

Мен учун интернетнинг ўчгани яхши бўлди. Оиладаги ҳаммамиз бирга ўтирадиган бўлдик. Кичкина ўғилларим интернетдаги ўйинларни ўйнамайдиган бўлди. Телевизордаги фойдали кўрсатувларни кўпроқ кўрадиган бўлдик.

 

Атабек Сейилбеков, банк ходими

Банкда ҳамма иш интернетга боғлиқ бўлгани учун фаолиятимиз сал қийинлашди. Банкдаги иш бўйича бўлса, ўзимизнинг бош офисдан хат орқали кераклига сайтларга "доступ" олиб кирдик, муаммо бўлмади. Бошида бир ҳафта терминаллар ишламагани учун фақат нақд пул орқали тўловлар қабул қилинди. Кейин у ҳам изга тушиб кетди. Ўзим учун бўлса, интернетсиз ҳаёт унчалик ҳам қийин бўлмади. Чунки ижтимоий тармоқларга кўп кирмайман.

 

Гулбону Абатбаева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.