Жаҳон

Politico: АҚШ Тайвань туфайли Украинадан “чалғиши” мумкин

Вашингтон ташқи сиёсатида асосий эътибор Хитойга қаратилиши тахмин қилинди.

Politico: АҚШ Тайвань туфайли Украинадан “чалғиши” мумкин

 

Агар Тайвань масаласи кескинлашса, АҚШнинг Украинага эътибори сусаяди. Бу ҳақда Politico газетаси маълум қилди.

 

“Энг ёмон ҳолатда АҚШ Украинадан юз ўгиради ва Хитой билан кескинликка эътибор қаратади”, – деган нашр билан суҳбатлашган европалик дипломатлардан бири.

 

Шу билан бирга у НАТОда ҳозирча Тайвань масаласида катта хавотир йўқлигини таъкидлаган. Аммо Европа пойтахтларида Пекин ва Вашингтоннинг ушбу масаладаги “сўз ўйинлари” диққат билан кузатиб борилмоқда.

 

1 август куни АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси Осиё бўйлаб сафарини бошлади. Унинг Тайванга эҳтимолий ташрифи Хитойнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.  Хусусан, Си Цзиньпин Жозеф Байден билан телефон мулоқоти чоғида "олов билан ўйнашмаслик"ни маслаҳат берганди.  Бундан ташқари, Хитой денгиз кучлари Тайвань яқинида йирик машғулотлар бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

 

Аввалроқ Пентагон Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифига тайёргарлик кўраётгани тўғрисидаги маълумотлар очиқланганди.

 

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

custom img

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"