Ўзбекистон

Хивада ўз қизига уятсиз хатти-ҳаракат қилган эркак судланди

Шунингдек, қизнинг амакаси унга ўлдириш билан таҳдид қилган.

Хивада ўз қизига уятсиз хатти-ҳаракат қилган эркак судланди

 

 

Хоразм вилоятининг Хива туманида ҳимоя ордери талабларини бажармаган ота ва амакига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Хива туманида яшовчи вояга етмаган Н.Қ.га ИИБ томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун бериладиган ҳимоя ордери берилган. Шунга қарамай, ичкиликни касб қилган отаси ва амакиси унга руҳий зўравонлик ўтказишда давом этган.

 

Жабрланувчи судга мурожаат қилиб, отаси унга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар қилишни, ҳақоратлашни давом эттираётганини ва амакиси жанжал кўтариб, ўлдиришини айтиб таҳдид қилганлигини маълум қилган. 

 

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судида томонлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаси эшитилиб, қарор қабул қилинган. Унга кўра, Ш. Қодиров ва Ж.Қодировга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, маъмурий қамоқнинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи қийматида қамоқ харажатлари ундирилиши белгиланган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"