Ўзбекистон

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Айрим ҳолларда меҳнат шартномаси бекор қилинган ва белгиланган иш стажига эга фуқароларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

 

28 сентябрь куни қабул қилинган 519-сон Ҳукумат қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган 58–60 ёшдаги эркаклар ҳамда камида 20 йиллик иш стажига эга 53–55 ёшдаги аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Бунинг учун меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. Меҳнат стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.

 

Маҳаллий меҳнат органи тақдим этилган ҳужжатларни икки иш куни ичида текширади. Шундан сўнг мурожаат қилувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниб, уч ой давомида унга мақбул иш топиш чоралари кўрилади.

 

Агар уч ой ичида мақбул иш топилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома Пенсия жамғармасига юборилади.

 

Пенсия тайинланганидан сўнг ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади. Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов ундирилмайди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.