Ўзбекистон

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

2026/2027-ўқув йили учун Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшларга олий таълимга киришда иккита қўшимча имконият берилди.

 

Давлат комиссиясининг тегишли баёнига кўра, 2–6 октябрь кунлари кириш имтиҳонларида 68 ва ундан юқори балл тўплаб, давлат олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар 500 та мақсадли қабул параметри учун танловда иштирок этиши мумкин.

 

Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган, умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим ташкилотини тамомлаган абитуриентлар 2–6 октябрь кунлари my.uzbmb.uz орқали рўйхатдан ўтади. Танлов абитуриент талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича ўтказилади.

 

Мақсадли қабулга тавсия этишда абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида тўплаган баллари кетма-кетлиги асос қилиб олинади.

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ва кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар учун вилоятлардаги давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишларига 6 500 та қўшимча қабул параметри ажратилди.

 

Мазкур қўшимча қабул базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Танлов тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида ўтказилади.

 

Танлов қайдномалари 2026 йил 10 октябргача тегишли олий таълим ташкилотларига етказилади.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

custom img

“Ўқитувчи — меҳр дарёси”: Президент устозларни касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев таълимнинг барча бўғинларидаги илғор педагогларни рағбатлантириш учун Абдулла Авлоний номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан нега солиқ ушланади? Вазирлик изоҳ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"