Жаҳон

Россия ғалаба қозонса, “даҳшатли қиш” бошланиши мумкин

НАТО бош котиби Украинадаги босқин оқибатлари ҳақида гапирди.

Россия ғалаба қозонса, “даҳшатли қиш” бошланиши мумкин

 

Россия президенти Владимир Путин Украинада муваффақияцизликка учраб, ҳамон  фуқаролик инфратузилмаларига ракета ҳужумларини уюштирмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 29—30-ноябр кунлари Бухарестда бўлиб ўтадиган саммити олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Россия украиналикларни электр энергияси, сув ва озиқ-овқатдан маҳрум қилади, бу эса “қишнинг даҳшатли бошланиши” ҳисобланади.

 

Шу билан бирга, Столтенберг алянс Украинани қанча вақт керак бўлса шунча қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

 

“Бу урушда Россия босқинчи, Украина эса мудофаа ҳолатида. Агар тажовузкор ғалаба қозонса, автократия ғалаба қозонса тинчлик бўлмайди. НАТО зарур бўлган вақтгача Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади”, — деди у.

 

Бош котибнинг қўшимча қилишича, кўплаб давлатлар Россия бошлаган урушдан азият чекмоқда. Агар Путин ғалаба қозонса, “ҳар бир инсон узоқ йиллар давомида анча юқори нарх тўлайди” ва дунё янада хавфли бўлиб қолади.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"