Ўзбекистон

Ўзбекистонда йил давомида 7 та электр станция ишга туширилди

Натижада 545 нафар янги иш ўрни яратилгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда йил давомида 7 та электр станция ишга туширилди

 

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида юртимизда умумий қуввати 1 374 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Хусусан:

 

  • Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
     

  • Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;
     

  • Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;
     

  • Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
     

  • Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;
     

  • Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
     

  • Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

 

Ушбу 7 та электр станция йилига 11 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 503 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

 

Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 545 нафар янги иш ўрни яратилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"