Ўзбекистон

Халқ ўз тақдирига бефарқ эмас

Конституциявий ислоҳотлар республика даражасидаги ўта муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа. Зеро, унинг замирида инсон қадрини улуғлашга қаратилган муқаддас ғоя мужассам.

Халқ ўз тақдирига бефарқ эмас

 

Халқимизда тўй-марака ёки ҳашар қилишдан олдин кўпчилик билан маслаҳат қилинади. Кўпчиликнинг розилиги билан якуний қарорга келинади. Конституциявий ислоҳотлар республика даражасидаги ўта муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа. Зеро, унинг замирида инсон қадрини улуғлашга қаратилган муқаддас ғоя мужассам. Шахсан мен констутциявий ислоҳотлар жараёнларни бевосита кузатиб, бир нарсага қувондим. Фуқароларимиз мазкур жараёнларнинг бевосита ташаббускори бўлиб, “бу менинг халқона Конституциям”, дея Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этди.

 

Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқимизнинг фаоллик даражасини ижтимоий тармоқлар ва ОАВ да кўплаб фуқароларнинг ўз нуқтаи назарини асослашга ҳаракат қилаётганлигидан ҳам билиш мумкин. 

 

Ижтимоий тармоқларда Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказишга қарши фикрлар билдираётган айрим фойдаланувчиларни ҳам учратиш мумкин.

 

Аввало айтиш лозимки, референдум Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши ҳисобланади.

 

Мустақил Ўзбекистон тарихида уч маротаба (1991, 1995, 2002) референдумлар ўтказилган. Жорий йил 30 апрелда ўтказиладиган референдумнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мамлакатимиз тарихида илк маротаба, Конституция лойиҳаси халқ билан маслаҳатлашган ҳолда умумхалқ овозига қўйилмоқда.

 

Мазкур янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси 10 ойга яқин вақт мобайнида умумхалқ муҳокамасига қўйилгандан сўнг, умумхалқ овозига қўйилмоқда. Шу боис Конситутуциянинг янги таҳририни том маънода “Халқ Конституцияси” деб айтиш мумкин. Зеро, Конституция лойиҳаси фуқаролардан келиб тушган 220 мингдан ортиқ таклифлар асосида шакллантирилди. Бундай муҳокама мамлакатимиз тарихида ҳеч қачон бўлмаган.

 

Янги таҳрирдаги Конституцияда “Инсон қадри” бош ғояси Конституция нормаларида тўлиқ ўз аксини топган. Конституциянинг аксарият нормалари принципиал жиҳатдан янгиланмоқда, Биргина инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар қарийб икки баробарга ортмоқда. Мамлакатимиз тарихида Конституцияга шу вақтга қадар киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий мақсади эса, давлат органларининг мақоми ва вазифаларини такомиллаштиришга қаратилган эди.

 

Конституциянинг моддалари сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Шунингдек, 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгариш киритиляпти. Конституция матни 65 фоизга янгиланмоқда.

 

Якуний босқичда эса умумхалқ муҳокамаси натижасида маромига етказилган қонун лойиҳаси Президентимиз таклифига асосан, референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган эди.

 

Қонунга асосан, референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳокимлик институтининг ваколатларини реал чеклаш, унинг кенгаш ва сайловчилар олдидаги ҳисобдорлигини оширишга оид бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, депутатлар орқали мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини нафақат кузатиб, балки назорат қилиб бориш амалиёти жорий этилди.

 

Бундан ташқари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида давлат органлари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалари қай даражада ҳал этилаётгани тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш тизимини йўлга қўйилди. Ҳозирда ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари бир вақтнинг ўзида маҳаллий вакиллик органи депутати бўлиши мумкин эмас. Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди.

 

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг Конституциядан чиқариб ташланиши ҳокимиятнинг тийиб турилиши қоидасига тўлиқ мос келади, ҳокимнинг маҳаллий кенгаш олдидаги ҳисоботи ҳам, истиқболдаги вазифалари ҳам депутатлар томонидан ҳеч қандай босимсиз эркин муҳокама қилинади, холис баҳоланади.

 

Умуман олганда, референдум Ўзбекистонда ёки бошқа мамлакатларда яшашидан қатъий назар шу юртга ва элга дахлдор ҳисоблаган фуқароларимиз орзу истагига, бугунги реал воқеликка, юртдошларимизнинг онгу тафаккуридаги ўзгаришларга, ижтимоий-иқтисодий муносабатларга ҳамоҳанг тарзда ҳар бир инсонни ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

 

Бекзод НАРИМАНОВ

Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.