Япония фожиаси, супер инновация, дунёни кутаётган келажак — ёлғиз қариялар жамияти ҳақида

Ҳар бир миллатнинг ўзигагина тегишли фожиалари бор, ҳатто дунё ҳавас қиладиган Япониянинг ҳам.

Япония фожиаси, супер инновация, дунёни кутаётган келажак — ёлғиз қариялар  жамияти ҳақида

 

Ҳар бир миллатнинг ўзигагина тегишли фожиалари бор, ҳатто дунё ҳавас қиладиган Япониянинг ҳам. Мамлакатнинг энг катта ороли Тояма соҳилида деярли ҳувуллаб, бўшаб қолган Ивасе шаҳарчаси мисолида нафақат Япония, балки дунёнинг келажакдаги тақдирини кўришимиз мумкин. Демографик ўзгаришлар, туғилишнинг камлиги Япония ҳаётининг барча жабҳалари, хусусан, унинг архитектурасидан ижтимоий сиёсатигача, бизнес стратегиясидан тортиб меҳнат бозоригача, жамоат жойларидан хусусий уйларигача таъсир кўрсатмоқда. Япония фақат қарилар учун мўлжалланган ва ҳукмронлик қиладиган мамлакатга айланиб қолмоқда. Давлат аҳолиси Монако қироллигидан ташқари дунёдаги энг кекса аҳоли ҳисобланади: аёллар ўртача 87,6 ва эркаклар 81,5 йил умр кўришади.

 

 

Мамлакатдаги бу демографик муаммо ўз навбатида инновациялар даврига йўл очмоқда. 2020 йилдан мамлакатдаги барча инновацион ечимлар, тажриба ва ихтиролар аҳолининг энг заиф, ҳимояга муҳтож қатламига қаратилган бўлса-да, тез қарийдиган жамият оқибатлари билан тўла кураша олмаяпти. Мисол учун, 2020 йили Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги “ҳамшира-робот”лар ишлаб чиқарувчи 8 та йирик лабораторияни очган бўлса, бугунги кунга келиб бутун бошли мамлакат жонли лабораторияга айланиб улгурди.

 

 

Соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар етишмовчилиги кучайиб бормоқда, бўшлиқни асосан Филиппин ва Вьетнамдан келган муҳожир ҳамширалар тўлдирмоқда. Аммо мамлакатда малакали ишчиларга қаттиқ тартибдаги визалар чеклови бўлгани сабабли бўшлиқни чет эллик мутахассислар билан қоплашнинг имкони йўқ. 2040 йилга бориб тизимда яна 700 минг мутахассисга эҳтиёж сезиши кутилмоқда.   

 

 

Табиийки, мутахассислар қариялар жамиятининг аянчли оқибатларидан асраниш учун ҳукуматга таклифлар бермоқда. Ҳиротака Унами ечимни тўртта масалада кўришини айтиб дейдики: иқтисодий ўсишни тезлаштириш, кўпроқ аёллар ва кексаларни меҳнатга жалб қилиш, истеъмол солиғини ошириш ва ижтимоий суғуртани чеклаш орқали кексаларни бир жойга тўплаб қўювчи эмас, жамиятга ҳисса қўша оладиган жамиятни яратиш мумкин. Тўрттала жиҳатни таҳлил қилиб айтиш мумкинки, энди балки кечдир.

 

 

Ёлғизлик ва кексалик исканжасидаги жамият тушкунликка берилиб, иложсиз, қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Токиодаги “Sompo's Future Care” лабораторияси, “Age Tech”, “Life Hub” компаниялари ёлғиз кексалар ва беморларни каравотдан аравачага ўтқазувчи, ҳар куни ҳид орқали уларнинг тирик ёки ўлик эканини аниқлаб кетувчи Hug, Telenoid каби роботлар, кўпик ҳосил қилиб ювинтирувчи ванна, ақлли кўрпа каби стартаплар билан жамиятдаги бир қатор муаммоларга ечим бермоқда.

 

Дунё олимларининг таъкидлашича, Япониянинг ҳозирги муаммолари – бизни кутаётган келажакдир. Бу вазиятга нафақат кунчиқар мамлакат, балки дунё ҳамжамияти тайёр туриши, бунинг учун эса робот-ҳамширалар фаолиятини йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш тизимига янгича инновацион ечимлар киритиш талаб этилмоқда.

 

“Яхши яша! Ўлимга ҳозирлан! Келажакни қур!” – ABA сотув компаниясининг шиори дунёга чалинаётган бонгга ўхшайди.

                                                                                                                                               Cевара Алижонова

custom img

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда  ўзбек компанияларини глобал бозорларда фаолият юритишга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"