18  йиллик умр кушандаси ёхуд пассив чекувчига айланаётган болалар

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди. Хўш, ёш чегараси нега ўзгарди?

18  йиллик умр кушандаси ёхуд пассив чекувчига айланаётган болалар

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, чекиш таъсири остида 25 дан ортиқ касаллик (юрак-қон томир, ўпка ва саратон)ларнинг организмда ривожланиши кучаяди. Тиббий тадқиқотлар бўйича Британия Кенгаши олимларининг кўп йиллик изланишлари хулосаларида ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида жиддий илмий далиллар келтирилган.

 

Юрак ишемик касаллиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ва спиртли ичимликлар ичувчи одамларга тўғри келади. Статистик маълумотлар ҳар бир чекувчи одам ўз ҳаётини 18 йилга қисқартиришини кўрсатади.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотининг инсон организмига зарарли таъсиридан ҳар йили сайёрамизнинг 6 миллионга яқин аҳолиси вафот этади. Уларнинг 12 фоизи чекувчи бўлмаган (пассив чекувчилар)дир. Ачинарлиси шуки, болалар пассив чекувчилар бўлиб қолмоқда. Яъни улар атрофидаги одамларнинг чекиши оқибатида тамаки тутуни аралаш ҳаво билан нафас олишади.

 

Илмий тадқиқотларда ҳатто пассив чекиш ҳам одамда касалликка чалиниш, ногиронликка йўлиқиш ва ўлим хавфини оширишини исботланган.

 

АҚШ олимларининг фикрига кўра, чекувчилар орасида коронавирус билан боғлиқ оғир ҳолатлар чекмаганларга қараганда кўпроқ учрамоқда. Шунингдек, тамаки тутуни касалликка қарши иммунитетнинг бирламчи курашувчан жавобига сабаб бўлувчи интерферонларни блоклайди.

 

21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди

 

Илгари бу чеклов 20 ёшгача эди. Энди сотувчилар спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшдан ошганларга сотади.

 

Президент алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин воситаларини сотишни тақиқлашни назарда тутувчи "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

 

Унга кўра, 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди. Илгари бу чеклов 20 ёшгача эди. Энди сотувчилар спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшдан ошганларга сотади. Хўш, нега айнан 21 ёш?

 

«Илмий тарафдан қараганда, инсон мияси 25 ёшга бориб тўлиқ ривожланади. Шу ёшда ўзи чиқарган қарорларга ўзи жавоб бера оладиган бўлади. Қолаверса, илмий текширувларда тасдиқланганки, 21 ёшгача алкоголь ва тамаки маҳсулотларига қарамлик, ундан кейинги ёшдаги қарамликдан бир неча бор юқори бўлади. Тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан ўлим кўрсаткичи ҳам худди шундай. Шулардан келиб чиққан ҳолда янги қонунда 21 ёш этиб белгиланди», — дейди Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова.

 

Депутатнинг қўшимча қилишича, мазкур қонунни ишлаб чиқиш жараёнида хорижий тажриба ҳам ўрганилди. Мисол учун, АҚШ ва Қозоғистонда 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва алкоголь сотиш тақиқланган. Туркманистон ва Индонезияда 21 ёшга тўлмаганларга фақат алкоголь сотиш тақиқланган.

 

45 дан ортиқ давлатда амал қилинган тартиб Ўзбекистонда ҳам жорий этилади

 

Кўп ҳолларда кўча-кўйда, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини очиқ ҳолда кўрсатиб реклама қилинганига гувоҳ бўламиз. Эндиликда, мазкур қонун билан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланиши белгилаб қўйилди. Савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи эса харидорга кўринмайдиган жойда сақланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатда амалга оширилган. 

 

Шунингдек, мазкур қонунга кўра, таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ҳам ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади.

 

Чекиш муаммонгизни ҳал қилиб бермайди

 

Тамаки маҳсулотлари, шу жумладан, фильтрли ёки енгил сигареталарнинг ҳар қандай турини чекиш соғлиқ учун ўта хавфли. Тамаки қачон ва қай йўсинда истеъмол қилинишидан қатъий назар унинг инсон организмига кучли зарари бўлса борки, асло фойдаси йўқ. «Сиқилганда, ёки муаммога дуч келганда чексам анча енгиллайман» дейдиганлар эса адашади. Бу ўзини-ўзи овутиш ва алдашдан бошқа нарса эмас.  

 

Дунёда тамакидан воз кечишнинг юздан ортиқ усуллари мавжуд. Психологлар фикрига кўра, чекишни ташлаш жараёнида энг қийини дастлабки уч кунни бошдан кечиришдир.

 

Чекишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлсангиз, ижобий жиҳатлар ҳақида ўйланг. Aсосий ва энг катта ютуқ — сизнинг соғлиғингиз.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"