Жаҳон

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Global Sumud Flotilla” флотилиясига қарши Исроил ҳаракатларини кескин қоралади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишча, Анқарадаги чиқишида Эрдўған флотилия иштирокчиларини “умид саёҳатчилари” деб атаб, халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг ҳаракатларига қарши чора кўришга чақирган.

 

Флотилия ташкилотчилари маълумотига кўра, сешанба куни Исроил кучлари Ғазога йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Жонли эфирдан олинган видеоларда аскарларнинг кемалар томон ўқ узгани акс этган, аммо қандай турдаги қурол ишлатилгани аниқ эмас. Бошқа бир вакил эса жами олти кема ўққа тутилганини билдирган.

 

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

 

Ташкилотчиларнинг айтишича, Исроил ҳарбий-денгиз кучлари Шарқий Ўрта ер денгизида флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган. Яна олти кема ҳаракатни давом эттирмоқда.

 

Исроил армияси ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги эса аввалроқ Ғазога нисбатан “қонуний денгиз блокадаси” бузилишига йўл қўйилмаслигини билдирган эди.

 

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг ҳаракатларини “қароқчилик акти” ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади. Анқарага кўра, флотилия Ғазодаги гуманитар инқирозга эътибор қаратиш ҳамда ёрдам етказиш мақсадида йўлга чиққан.

 

Қайд этилишича, “Global Sumud Flotilla” Туркия жанубидан учинчи марта йўлга чиққан бўлиб, унда 39 давлатдан 426 киши иштирок этмоқда.

 

АҚШ Молия вазирлиги эса флотилия билан боғлиқ тўрт нафар шахсга қарши санкциялар жорий этганини маълум қилди. Вашингтон уларни “ҲАМАС тарафдори” деб баҳолаган.

 

Фаластин тарафдори бўлган фаоллар эса Ғазага етиб бораётган гуманитар ёрдам ҳажми ҳали ҳам етарли эмаслигини таъкидламоқда. Ғазода 2 миллиондан ортиқ аҳолининг катта қисми уруш сабабли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"